Мустақиллик майдонидаги 1992 йили «вақтинча» ўрнатилган глобус (Озодлик обидаси) тагига 17 йил аввал она ва бола ҳайкали қўйилганди. У салкам 15 йил Ўзбекистоннинг олий меҳмонлари учун биринчи манзил бўлди, Ислом Каримов эса бу монумент «келин-куёвлар учун севимли қадамжо»га айланишига ишонганди.
Бу йилги Мустақиллик байрами «Янги Ўзбекистон» боғининг амфитеатрида ўтказилди. Унда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев биринчи президент Ислом Каримов амалга оширган улкан ишларни эсга олди. Қолаверса, октябрдаги президент сайлови ва Афғонистон воқеалари ҳақида ҳам фикр билдирди. Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик тарихини акс эттирган Мустақиллик байрами «Газета.uz» фоторепортажида.
Сешанба куни президент ва жамоат фаоллари иштирокида «Янги Ўзбекистон» мажмуасидаги Мустақиллик монументининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Монумент ўзида Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик тарихини акс эттирган. «Ғоят қийин ва мураккаб шароитда республика равнақини, халқимизнинг тинчлиги ва омонлигини ўйлаб, ўзини аямасдан хизмат қилган атоқли давлат арбобларимиз фаолияти ҳам атрофлича ёритилди», — деди Шавкат Мирзиёев.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг